“Қўйлиқ” деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди
Жамият
−
13 Март
19206“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” акциядорлик жамияти, яъни “Қўйлиқ” деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг корпоратив ахборот ягона порталида маълумот эълон қилинди.
“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” расмий сайтида 1 март куни берилган хабарга кўра, 2024 йил 29 февралдан “Қўйлиқ” деҳқон бозори жамият акциядорларининг қарорига мувофиқ ихтиёрий тугатилмоқда.
Маълумот учун, пойтахт ҳокимлиги 2021 йил декабрда “Қўйлиқ” бозори кўчирилиши ҳақида хабар берган. Бунда йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсад қилингани билдирилган. Мазкур эълондан сўнг бозор бузилишидан норози одамлар кўчага чиққан, турли низолар юз берган. Кейин бозор “Қўйлиқ”дан 6,5 километр узоқликда жойлашган бошқа бир савдо мажмуасига кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди.