Қўшфамилияли фуқароларнинг фарзандига фамилия қай тартибда берилади?
Жамият
−
05 Сентябрь 2020 12350 1 дақиқа
Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг ФҲДЁлар фаолиятига доир қарори билан никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бу янгилик одамларда табиий бир саволни юзага келтирди: Қўшфамилияга эга бўлганлар фарзандли бўлгандан кейин фарзандига фамилия бериш тартиби қандай бўлади?
Давлат хизматлари агентлиги бу саволга жавоб берди. Унга кўра, Оила кодексининг 69-моддасига асосан боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади.
Шунингдек, ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь