Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди
Жамият
−
04 Сентябрь 2020
15788Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ФҲДЁ соҳасига оид яхшиланиш ишлари амалга оширилиши белгиланган қарор тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.
Қарорга кўра, бола туғилганда бериладиган суюнчи пули, дафн маросими учун бир маротабалик нафақа пулларини олиш учун маълумотлар энди қўлма-қўл фуқароларга берилмасдан, Пенсия жамғармасига махсус электрон тизим орқали тўғридан-тўғри юборилади.
Эндиликда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат этилади. Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин.
“ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғри ва актуаллиги доимий равишда текшириб борилади. Бунинг учун ФҲДЁ органлари ходимлари архивдаги мавжуд ҳужжатларни электрон тизимга киритилган маълумотлар билан солиштириш орқали назорат қилади.
LiveБарчаси