Қурбон ҳайити арафасида гўштни қимматлатган сотувчилар жаримага тортилди 

Олам

image

Тожикистон пойтахти Душанбеда ички ишлар органлари томонидан ўтказилган текшириш чоғида Қурбон ҳайити арафасида “гўшт нархини ўзбошимчалик билан ошириб юборган” 10 нафар сотувчи жаримага тортилди. Бу ҳақда Душанбе Ички ишлар бошқармаси, хабар берди.

Ҳисоботда сотувчилар гўштни қайси бозорларда сотгани, нархи қанчага оширилгани ва жарима миқдори очиқланмаган. Бироқ уларнинг барчаси “моддий манфаат олиш мақсадида вазиятдан фойдалангани” қайд этилган.

Душанбе ИИБ маълумотларига кўра, сотувчиларга нисбатан Тожикистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 555-моддаси бўйича баённомалар тузилиб, унда 2 мингдан 3 минг ҳисоб кўрсаткичи (1 кўрсаткич 75 сомонийга тенг) миқдорида жарима солинади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги аввалроқ пойтахтда март ойи бошида, Рамазон ойи олдидан бозорларда нархларни назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилгани, улар рейд ва текширишларни давом эттираётганини эслатди. Бошқарманинг таъкидлашича, бир сутка давомида озиқ-овқат маҳсулотларини оширилган нархларда сотиш бўйича 80 та ҳолат аниқланган.

Март ойи бошида, Рамазон ойи арафасида пойтахтда озиқ-овқат нархларини назорат қилиш учун махсус гуруҳлар ташкил этилган эди. Шундан сўнг пойтахт полицияси савдогарларни адолатли нарх белгилаш амалиётига риоя қилишга чақириб, нархлар ошиб кетган тақдирда қонуний чоралар кўришдан огоҳлантирди.

Текширувлар бошқа бўлимлар билан ҳамкорликда фуқаролардан нархларнинг ошиши ҳақидаги шикоятларидан сўнг ўтказилди. Натижада гўшт нархини асоссиз оширганликда гумон қилинган ўнга яқин савдогар қўлга олинди. “Сафарион”, “Меҳргон” ва “Саховат” бозорларида гўштнинг белгиланганидан юқори нархларда, масалан, бир килограмми 75 сомоний (тахминан 96 минг сўм) ўрнига 95-100 сомонийга (122-129 минг сўм) сотилиши ҳолатлари қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Душанбе гўшт Қурбон ҳайити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг