Қўқондаги бозорда содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
13 Июнь 2023 18751 1 дақиқа
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган, халқ тилида “оптом бозор” деб аталувчи бозор ҳудудидаги расталарда содир бўлган катта ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган. Ҳозирда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган, халқ тилида “оптом бозор” деб аталувчи бозор ҳудудидаги расталарда катта ёнғин келиб чиққан эди. Уни ўчириш учун 4 соат вақт кетган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь