Қўқондаги бозорда содир бўлган ёнғин 4 соатда ўчирилди
3-саҳифа
−
13 Июнь 2023 9946 1 дақиқа
Кеча, 12 июнь куни соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексида ёнғин юзага келган эди. Мазкур ёнғин орадан 4 соат ўтиб ўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб соат 19:25 да савдо комплекслари очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.
“Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль