Қўқондаги бозорда содир бўлган ёнғин 4 соатда ўчирилди
3-саҳифа
−
13 Июнь 2023
9090Кеча, 12 июнь куни соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексида ёнғин юзага келган эди. Мазкур ёнғин орадан 4 соат ўтиб ўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб соат 19:25 да савдо комплекслари очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.
“Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.