Қўқондаги бозорда содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши очилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган, халқ тилида “оптом бозор” деб аталувчи бозор ҳудудидаги расталарда содир бўлган катта ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди. 

Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган. Ҳозирда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган, халқ тилида “оптом бозор” деб аталувчи бозор ҳудудидаги расталарда катта ёнғин келиб чиққан эди. Уни ўчириш учун 4 соат вақт кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин бозор Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made