Қўқонда дарахт автомобиль устига қулаб тушди
3-саҳифа
−
10:08
2005Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида автомобиль устига дарахт ағдарилиб тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Қўқон шаҳар “Сарбоз” кўчасида ёмғир ёғиши ва шамол сабабли чинор дарахти шу кўчада тўхтаб турган Nexia автомобили устига қулаб тушган. Шу вақтда автомобилда ҳайдовчи ва йўловчи бўлмагани сабабли тан жароҳати олганлар мавжуд эмас.
Ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари, ЙПХ ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб бориб, вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довонида Cobalt русумли автомобиль устига тош юмалаб кетганди. Бунинг оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди.
LiveБарчаси