“Тахтақорача” довонидаги фожиа қурбонлари сони очиқланди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь
30303Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довонида Cobalt русумли автомобиль устига тош юмалаб кетганди. Бунинг оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ маълум қилди.
Қайд этилишича, 6 ноябрь куни соат 15:45 ларда Китоб туман Қайнар МФЙ Қайнар қишлоғининг М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўли Тахтақорача довонининг 1137 километрида 3 нафар фуқаро ичида бўлган Китоб туманидан Самарқанд шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган Cobalt автомашинаси устига тоғ тепалигидан сирпаниб тушган тош босиб қолган. Автомобиль ичидагиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" довонида содир бўлган ҳодиса сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди. Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун зарурий чоралар кўрилди. Айни вақтда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилди.
LiveБарчаси