“Тахтақорача” довонида Cobalt’ни тош босиб қолди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь
15767Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довонида Cobalt русумли автомобиль устига тош юмалаб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
“Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли “Тахтақорача” довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Довоннинг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда эса Cobalt ичида фуқаролар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бироқ ҳозирча ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар борлиги расман тасдиқланмади.
ЙҲХХ хабарида “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 ноябрь куни “Қамчиқ” довонида яна бир юк автомобили ёниб кетганди. Шундан сўнг ушбу йўналишда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси