Қуддусдаги вазият: Ал-Ақсо масжиди ичида бомбалар портлатилди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 7 майидан бери Қуддус шаҳрида фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда. Ижтимоий тармоқларда Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ичида гранаталар отилиб, кучли отишма юз бергани акс этган видеолар тарқалди.

Число жертв ударов Израиля по сектору Газа достигло 24

Маълум қилинишича, Ғазо секторида Исроил армияси зарбаларининг қурбонлари сони 24 кишига ошган, 103 киши яраланган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, бугун, 11 май куни эрталаб Ғазо сектори ғарбидаги турар-жой биноси вайроналари остидан яна уч нафар фаластинликнинг жасади топилган.

Ўлганлар орасида 9 нафар болалар ва ўспиринлар ҳам бор.

Исроил армияси блокланган анклавда – Ғазо секторида фаолият юритаётган фаластинлик гуруҳларга қарши “Девор ҳимоячиси” ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди.

Фаластин анклавининг жануби ракета зарбаларига учраган.

Эслатиб ўтамиз, 7 май – Рамазон ойининг охирги Жума куни, Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди атрофида тартибсизликлар бошланди. Бунга Исроил полицияси томонидан одамлар таровеҳ намозини ўқиётган ушбу масжидга ҳужум қилгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, Исроил суди Шайх Жарроҳ маҳалласида яшовчи араб оилаларини кўчириш тўғрисида қарор чиқарган. Чунки бу ерларга яҳудийлар даъво қилиб келади. Оқибатда 300 дан ортиқ фаластинлик жароҳатланган.

Ушбу воқеа юзасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған исломий мамлакатлар ва бутун дунё жамоатчилигини оккупация қилинган Шарқий Қуддусдаги фаластинликларни ўз уйларидан зўрлик билан чиқариб юбораётган Исроилнинг агрессив ҳаракатларига нисбатан самарали қаршилик кўрсатишга чақирди. Кейинроқ Эрдўған Исроилнинг ҳаракатларини “террор“, деб баҳолади

Туркия Президентидан сўнг, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Исроил расмийларининг Шарқий Қуддусдаги ҳарбий амалиётини “қонунбузарлик” деб атаб, улар содир бўлган воқеа учун фаластинликлардан кечирим сўраши кераклигини таъкидлади

Бунгача БМТ Исроилни ҳар қандай ҳужумларни бекор қилиш ва намойишчиларга қарши куч ишлатмасликка чақирган бўлса, АҚШ вазиятнинг кескинлашганидан қаттиқ хавотирда эканини маълум қилган.

Ўз навбатида, Исроил Бош вазири дунё ОАВни воқеалар ривожини нотўғри талқин қилганликда айблаб, мамлакат полициясининг зўравонликларини қўллаб-қувватлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг