Қримга 20 та учувчисиз самолёт ҳужум қилди
Олам
−
12 Август 2023
8896Бугун, 12 августга ўтар кечаси аннексия қилинган Қримга Украина учувчисиз самолётлари ҳужум қилди. Россиянинг ҳаво мудофааси кучлари ҳужумни қайтарди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Айтилишича, Украина Қрим ярим ороли ҳудудидаги объектларга 20 та дрон билан ҳужум қилган. Уларнинг 14 таси ҳаво мудофааси томонидан, қолган олтитаси эса радиоэлектрон воситалар ёрдамида тўхтатилган. Дрон ҳужуми оқибатида қурбонлар ва вайроналар бўлмаган.
Маҳаллий нашрлар Қрим кўпригида ҳаракат яна тўхтатилганини ёзмоқда, бироқ бунга дрон ҳужуми сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 августида ҳам Украина Қримга дрон учирган, шулардан иккитаси Севастополь шаҳри яқинида навбатчи ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган бўлса, яна 9 таси нишонга етиб бормай, Қора денгизга қулаганди. 1, 6, 9, 10 ва 11 август кунлари эса Россия пойтахти Москвага дрон ҳужуми уюштирилганди. Бунга жавобан 2 августга ўтар кечаси Киевга, 8 августда Покровскка, 9 августда Запорожье шаҳрига ва 11 августда Киев вилоятига ҳаво ҳужуми уюштирилди.
LiveБарчаси