Қримдаги ўқ-дори омборига зарба берилди
Олам
−
24 Июль 2023
8345Бугун, 24 июль куни эрталаб аннексия қилинган Қрим осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 11 та дронни уриб туширди. Бу ҳақда Россия томонидан тайинланган яриморол раҳбари Сергей Аксенов маълум қилди.
“Жанкой туманидаги ўқ-дорилар омборига зарба берилди. Шунингдек, Кировский туманидаги хусусий уй дрон бўлаклари тушишидан зарар кўрди”, дейди Аксенов.
Дронлар ҳужуми туфайли “хавфсизлик нуқтайи назаридан” Жанкой туманидаги темирйўл ва Жанкой-Симферополь автомобиль йўлида ҳаракат тўхтатилган.
Бундан ташқари, Жанкой туманидаги фавқулодда вазият жойидан 5 километр радиусдаги қишлоқлар аҳолисини вақтинчалик жойлаштириш марказларига эвакуация қилишга қарор қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар бўлмаган. Кейинчалик, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва йўл хизматлари мутахассислари томонидан ўтказилган экспертизадан сўнг, Жанкой-Симферополь автомобиль йўлида аввал тўхтатилган ҳаракатни тикланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни Қрим кўпригининг бир қисми, 19 июль куни эса ҳарбий полигон портлатилганди. Шундан сўнг Кремль жавоб чоралари тайёрланаётганини эълон қилди. 18 июль куни Украина инфратузилмасига берилган зарбадан сўнг Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу Қрим кўпригига қилинган ҳужум учун жавоб эканлигини тасдиқлади.
LiveБарчаси