Қримдаги ҳарбий аэродром яқинида кучли портлаш содир бўлди
Олам
−
02 Август 2023
5964Бугун, 2 август куни Қримнинг бир қанча ҳудудларида портлаш овозлари эшитилди. Бу ҳақда "Крымский ветер" Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, Симферополь тумани ва ҳарбий аэродром жойлашган Новофедоровка қишлоғи аҳолиси баланд товушларни эшитган. Бу вақтда Керч кўпригида ҳаракат ярим соат тўхтаган.
"Симферополь тумани Гвардейское қишлоғида жуда кучли портлаш содир бўлди", дейилади хабарда.
Нашр инсайдерларига кўра, ушбу портлашни содир этганларга қўпорувчилик факти бўйича жиноий иш қўзғатилган.
“Озодлик” радиосига кўра, айнан шу қишлоқда Гвардейское авиабазаси жойлашган. Ҳозирда аэродром Россия аэрокосмик кучларига бўйсунади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июль куни эрталаб аннексия қилинган Қримда жойлашган ўқ-дори омборига зарба берилганди. Бундан ташқари, 17 июль куни Қрим кўпригининг бир қисми, 19 июль куни эса ҳарбий полигон портлатилганди. Шундан сўнг, Кремль жавоб чоралари тайёрланаётганини эълон қилди. 18 июль куни Украина инфратузилмасига берилган зарбадан сўнг Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу Қрим кўпригига қилинган ҳужум учун жавоб эканлигини тасдиқлади.
LiveБарчаси