Қрим кўприги зарарсизлантирилиши керак – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Қрим кўприги Украина ҳарбийларининг нишони экани ва уни зарарсизлантириш кераклигини айтди. Бу ҳақда у Аспен хавфсизлик форумида сўз очди.

Зеленскийнинг айтишича, Украинанинг мақсади 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Қримни озод қилиш, чунки у Украина халқининг ажралмас қисмидир.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Қрим кўприги шунчаки “кичик логистика йўли” эмас, балки унинг ёрдамида Россия қўшинлари ўқ-дорилар олиб, бутун яриморолни ҳарбийлаштириши мумкин.

“Биз учун бу қонундан, халқаро ҳуқуқ ва амалдаги меъёрлардан ташқарида қурилган душман объекти. Шунинг учун бу бизнинг мақсадимиз. Тинчлик эмас, уруш олиб келадиган ҳар қандай мақсад зарарсизлантирилиши керак”, дея таъкидлаган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, 17 июлга ўтар кечаси Қрим кўпригида портлаш рўй берганди. Шундан сўнг Кремль жавоб чоралари тайёрланаётганини эълон қилди. 19 июлда Россия Николаев, Одесса каби Украина учун муҳим ҳудудларга ҳаво ҳужуми уюштирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Қрим кўприги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг