Тошкентдан 180 км узоқликдаги шаҳар аҳолиси портлаш сабаб эвакуация қилиняпти
Олам
−
24 Июнь 2019
7957Аввалроқ, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳрида ҳарбий қурол-аслаҳалар омборида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Арисдаги фавқулодда вазият оқибатларини зудлик билан бартараф этиш бўйича кўрсатма берган. Бу ҳақда Тоқеав ўзининг Twitter`даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Мудофаа, ички ишлар вазирларига ва Туркистон вилояти ҳокимига Арис шаҳридаги ҳарбий қисмдаги омборда юз берган портлаш оқибатларини зудлик билан бартараф қилиш бўйича кўрсатма бердим. Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва портлаш сабабларини ўрганиш зарур”, деган Президент Қосим-Жомарт Тоқаев.
Айни вақтда Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилган. У Арис аҳолисини тўлалигича эвакуация қилиш кераклигини айтган. Портлашдан кейин 11 киши шифохонага мурожаат қилган.
LiveБарчаси