Қозоғистонда қаровсиз қолган 10 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Олам
−
29 Март
1626Бугун, 29 март куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар ўзбекистонлик болалар мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги консуллик ходимлари ушбу болаларнинг тез ва хавфсиз ватанга қайтишини таъминлаш мақсадида барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирган.
Ўзбекистонга қайтарилгач, болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
“Болалардан 8 нафари яқин кунларда Қорақалпоғистон Республикасига йўл олишади ва у ерда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тайёрланган оила аъзолари ва яқин қариндошларига топширилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ўтган уч ойда хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар сони 31 нафарни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кўп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилганди.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель