Қозоғистонда фавқулодда ҳолат муддати узайтирилди
Олам
−
14 Апрель 2020
7817Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими Республика Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан 1 майгача узайтирилди. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни Президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Тўқаев ҳукуматга, марказий ва маҳаллий ҳокимиятга ушбу фармондан келиб чиқадиган зарур чораларни кўришни топширди. Ҳужжат 14 апрелда кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 15 март куни фавқулодда ҳолат жорий этилганди. Ҳозирда Олма-ота ва Нур-Султон шаҳарларида карантин ва мажбурий ўзини ўзи изоляция қилиш режими мавжуд.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 1 179 ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 150 нафари соғайган. 14 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар 1015 нафарни ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси