Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ҳибсга олинди – ОАВ
Олам
−
04 Сентябрь 2025 12974 1 дақиқа
Бугун, 4 сентябрь куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ва тадбиркор Гажи Гажиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, вазир Мурат Нуртлеу, тадбиркор Гажи Гажиев ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг айрим юқори лавозимли ходимлари ҳам қўлга олинган. Бу маълумотни Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбалар ҳам тасдиқлаган.
“Orda.kz”нинг ёзишича, Нуртлеу ўз уйи олдида ҳибсга олинган. Қайд этиш жоиз, у ўтган куни Хитойдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиб, қайтганди.
Терговчилар Ташқи ишлар вазири Нуртлеу ва Гажиевнинг уйида тинтув ўтказган. Миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳибсга олинган раҳбарларининг исмлари аниқланмоқда.
Маълумот учун, Мурат Нуртлеу 2023 йилнинг 23 апрелидан буён Қозоғистон Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь