Қозоғистон Путиннинг иттифоқ таклифида ёмонлик кўрмаяпти – Расмий Остона
Олам
−
22 Декабрь 2022
6988Қозоғистон томони Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистоннинг “уч томонлама газ иттифоқи” ташаббусини тижорат таклифи деб билади, бундан сиёсий тус излашнинг ҳожати йўқ. Бу ҳақда бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда республика Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров маълум қилди.
“Бу Россия томонининг оғзаки таклифи, холос. Биз уни ҳали расмийлаштирилган шаклда олганимиз йўқ. Балки "иттифоқ" деган сўз ҳаммани безовта қилаётгандир. Бунда қандайдир миллий олий орган ёки интеграция институти яратилганини кўрмаяпмиз. Биз буни газ етказиб бериш бўйича газ бозорларини интеграциялашуви бўйича тижорат таклифи деб биламиз”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон томони ушбу таклифнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб, республика манфаатларига мос деб билади.
“Ушбу таклифдан қандайдир сиёсий субтекст излашнинг ҳожати йўқ”, дейди Айдаров.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида Кремлда учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Қозоғистон Президентининг маълум қилишича, Путин Тўқаевга Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилган. Кейинроқ маълум бўлишича, Путин Тўқаевга уч давлатнинг газ бўйича иттифоқини тузиш режаларини айтган ва бу масала Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиш нияти борлигини билдирган.
8 декабрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан энергетика соҳасида ҳамкорликка кириши мамлакат ичидаги истеъмол талаби билан боғлиқгини айтиб чиқди.
"Бунда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, ўзимизнинг энергия тармоқларни кимгадир бериб юбориш орқали эмас, олди-сотди, тижорий шартномалар асосида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бориляпти", деган эди вазир.
Орадан кўп ўтмай, Россия Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам баёнот билан чиқиб, газ иттифоқини тузишда ҳеч ким сиёсий шартлар қўймаётгани, иттифоқ тузиш ғояси контекстида бу гап йўқлигини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь