Қозоғистон Президенти UFC жангчисини қабул қилди
Спорт
−
27 Март 2023 9290 1 дақиқа
Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг расмий сайти хабар берди.
Тўқаев Раҳмоновни америкалик Жефф Нилга (15-5) қарши жангдаги ғалабаси билан табриклади, шунингдек, жангчига спорт фаолиятида янги марраларни забт этишини тилади. Ўз навбатида, Раҳмонов Тўқаевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва у мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мухлисларнинг умидларини оқлаши учун бор кучини ишга солишини таъкидлади.
28 ёшли Шавкат Раҳмонов UFC'да умумий 17 та жанг ўтказиб, баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонган.Раҳмонов UFC'даги охирги жангининг 3-раундида Нилни мағлуб этди. Жанг 4 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “T-Mobile Arena”да UFC 285 мусобақаси доирасида бўлиб ўтди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь