ИИВдан ими-жимида ғойиб бўлган Раҳмонов ўрнини бошқаси эгаллади

Жамият

image

 

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ ўз манбасига таяниб, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи полковник Шавкат Раҳмонов ишдан олингани ҳақида хабар берган эди. Эндиликда бу расман тасдиқланди ва унинг ўрнига полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бугун, 11 март куни Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Пўлат Бобожонов ўзидан нима мерос қолдириб кетди north_east

Пўлат Бобожонов ўзидан нима мерос қолдириб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан эса Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шуҳратович Тошхўжаев тайинланди.

Бу тайинловлар бугун, 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ўтказилган мамлакатда жиноятчиликка қарши курашиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларини такомиллаштиришга қаратилган вазифаларнинг ижроси юзасидан тезкор йиғилишда эълон қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъуллари, Ички ишлар вазирлиги ҳамда соҳавий хизматларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокурорлари ҳамда Ички ишлар органларининг бошлиқлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 март куни 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келган Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Раҳмонов Аюбхон Раҳматуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг