ИИББ бошлиғи Бобожонов ўрнига вазир бўлди
Жамият
−
03 Март
47685Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Ички ишлар вазири лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда бугун, 3 март куни Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига Азиз Тошпўлатов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқуллади.
Маълумот учун, Азиз Тошпўлатов бунгача Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келган Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси