Қозоғистон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсат олди
Жамият
−
06 Октябрь 2020
5718Қозоғистоннинг “SCAТ” авиакомпанияси Актау–Урганч–Актау йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
2020 йил 1 августдан бошлаб Урганч аэропортида жорий қилинган “Очиқ осмон” режими асосида “Ўзавиация” агентлиги “SCAТ” авиакомпаниясига 2020 йил 2 октябрда Ақтау–Урганч–Ақтау йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсатнома берди.
Аввалроқ, Хоразмдан Қозоғистонга қўшимча парвоз йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Манғистау ва Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳамда икки мамлакат авиакомпаниялари шу масалани муҳокама қилганди.
Маълумот учун, БААнинг “AIR ARABIA Abu-Dabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь