Қорақалпоғистонда ЙТҲ: тунда видеоселектордан қайтаётган уч нафар майор ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистонда жазони ижро этиш хизматининг уч нафар ходими тунги вақтда мажлисдан қайтаётиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти мазкур хабарга расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, кеча, 26 ноябрь куни соат 00:10 ларда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Буйнеу” автомобиль йўлининг 708-километрида жазони ижро этиш хизмати ходими И.И. хизмат жойидан яшаш хонадонига қайтаётган вақтда ўзига тегишли бўлган Cobalt автомашинасини бошқараётиб, қарама-қарши томонларни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида транспорт воситасида бўлган ЖИЭМ ходимлари М.Х. ҳамда Х.Х. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, И.И. эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади”, дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ Навоий вилоятида "Халқ банки" филиали раҳбарияти ЙТҲга учраб ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

736

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг