Навоийдаги даҳшатли ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

3-саҳифа 18498
image

Кеча, 6 ноябрь куни Навоий вилоятида саккиз кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, АТ “Халқ банки” Нурота туман филиали бошқарувчиси Темурмалик Пирматов (1992 йил), бош ҳисобчиси Музаффар Саидов (1981 йил), Мониторинг бўлими бошлиғи Юнусжон Равшанов (1989 йил) мудҳиш ЙТҲ оқибатида вафот этган. Навқирон йигитларга жорий йил 7 ноябрь куни жаноза намози ўқилади.

“Ахир 2021 йил 6 ноябрь шанба – дам олиш куни бўлса. Уларни қайси юмуш бирлаштирди экан. Улар Навоий шаҳридан 60 км узоқликдаги Нурота филиалининг мансабдор шахслари ҳисобланади. Уларнинг Нуротага нега катта тезликда шошилиб кетаётгани сабаблари ўрганилиши керак деб ҳисоблаймиз”, дейди манба.

ЙТҚ оқибатида улардан ташқари бошқа ёниб машинадаги 5 киши ҳам вафот этгани айтилмоқда. Жами 8 киши вафот этган.

Ҳозирча ушбу ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилмади.

Аввалроқ, Навоий вилоятининг Конимех туманида чанг-ғубор сабаб кўриш даражаси пастлиги оқибатида учта автомобиль тўқнашгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ЙТҲда бир киши ҳалок бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1094
Рейтинг: 3
t
×