Қум бўронидаги ЙТҲ бир йўловчини ҳаётдан олиб кетди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 2021
6162Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Навоий вилоятида 3 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда йўловчи вафот этган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 13:30 атрофида Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида юз берган. 36 ёшли ҳайдовчи У.Т. бошқарувидаги Captiva, 59 ёшли ҳайдовчи М.Э. бошқарувидаги Nexia ҳамда 37 ёшли ҳайдовчи А.Т. бошқарувидаги Cobalt автмобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Маълум бўлишича, ЙТҲга қум бўрони кўринишни чеклаганлиги ва оралиқ масофа сақланмаганлиги сабаб бўлган. Оқибатда Cobalt автомобилида бўлган йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
“Ҳурматли ҳайдовчилар, қум бўрони кўринишни чеклаб ЙТҲларга сабаб бўлмоқда. Сизлардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 30 баробар ошгани маълум қилинди.
LiveБарчаси