Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бериладиган егулик ичидан энди дори чиққани айтиляпти
Жамият
−
14 Апрель 2023
6932Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги мактабларда ўқувчиларга тарқатилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан дори чиққани айтилган хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, мактабларда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлмаяпти. Мактаб маъмурияти таъминотчи компания тегишли ҳужжатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бераётганини маълум қилган. Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ҳолат туман прокуратураси ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилган.
Тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабига кеча, 13 апрель куни “Табассум Нукус” томонидан 267 нафар ўқувчига етказилган озиқ-овқат маҳсулотлари мактаб ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинган. Ҳолат юзасидан экспертиза хулосасини олиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари намунаси Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан қум чиққанди.
LiveБарчаси