Қорақалпоғистонда MAN портлаб кетди (видео)
3-саҳифа
−
22 Март
10746Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида MAN юк автомобили портлаб кетди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча 21 март куни соат 13:50 атрофида Тўрткўл тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги устахонада MAN русумли юк автомобилининг ёнилғи бакида пайвандлаш ишлари олиб борилиши оқибатида портлаш юз берган. Оқибатда MAN ва Ford русумли автомобиллар тўлиқ, DAF русумли автомобилнинг орқа шиналари ёнғиндан зарарланган.
Билдирилишича, воқеа бўйича 1998 йил ва 1980 йил туғилган Тўрткўл туманида яшовчи икки фуқаро тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вафот этган фуқаролар йўқ. Ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Моддий зарар суриштирувлар давомида аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида MAN русумли пропан газ ташувчи юк автомобили ағдарилиб кетган эди. ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус-техника ва қутқарув анжомлари ёрдамида тезкорлик билан кўрилган чоралар туфайли содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг олди олинган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар бўлмаган.
LiveБарчаси
24 Март
Дўрмонга ўт кетди.
24 Март