Қорақалпоғистон ҳам коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга яқин турибди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 29 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43, ёши кичиги эса 35 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятидан 2 нафардан, Самарқанд вилоятидан 1 нафар.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 133 та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, уларнинг 122 нафари соғайган эди. Эндиликда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 127 нафарга етди. Ҳозирда шифокорлар ушбу ҳудудда даволанаётган 6 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда.

Шундай қилиб, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2728 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3468 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача 14 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг