Қорабоғдаги операция Арманистоннинг ваъдасида турмагани оқибати – Анқара

Олам

image

Озарбайжоннинг Қорабоғдаги операцияси Арманистоннинг аввал эришилган келишувлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармагани оқибатидир. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги раҳбари Яшар Гулер “Milliyet” газетасига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Арманистон олдинги 44 кунлик операция натижаларига кўра ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолади. Ва у унинг шартларига риоя қилиши керак. Террорчилар у ерга [Қорабоғда] жойлашиб олган. Улар у ердаги конларни ноқонуний равишда қазиб олишмоқда. Улар огоҳлантиришларга қулоқ солмай, йўлларни тўсиб қўйишди. Охирги 10-15 кун давомида улар доимий равишда тўхташ ҳақида огоҳлантирилди, аммо ҳеч нарса ўзгармади. Ва якунда Озарбайжон уларга жавоб берди. Бир кун [операция] охирида улар таслим бўлишларини, қуролларини ташлаб кетишларини эълон қилишди”, дей    ди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Россия [Қорабоғдаги] барча ерлар Озарбайжонга тегишли эканлигини таъкидлаган. У Баку томонидан амалга оширилган аксилтеррор операцияси узоқ муддатли тинчлик сари қадам бўлишига умид билдирди.  

“Айниқса, Арманистон ўз мажбуриятларини тўғри бажарса ва тинчлик келишуви бандлари имкон қадар тезроқ амалга оширилса. Шунда минтақада тинчлик ва осойишталик муҳити ўрнатилади”, деб хулоса қилди Гулер. 

Арманистон ва АҚШнинг яқинда ўтказган ҳарбий машғулотларини изоҳлар экан, вазир бу воқеани алоҳида аҳамиятга эга деб ҳисобламаслигини айтди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, ҳозирги кескинлик шароитида ҳатто 25 кишининг ҳам машғулотлардаги иштироки нотўғри қабул қилиниши мумкин, шунинг учун томонлар эҳтиёткорроқ ҳаракат қилгани маъқул.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да мазкур тадбирлар тўхтатилди.  Кеча, 21 сентябрь куни Евлах шаҳрида Қорабоғ арман жамияти вакиллари Озарбайжоннинг масъул вакили билан учрашиб, музокара ўтказди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам россиялик мавқедоши Владимир Путин билан телефон орқали Қорабоғдаги аксилтеррор чораларини якунлаш масаласини муҳокама қилганди. У ҳам Путинга Россия тинчликпарвар контингенти ҳарбий хизматчиларининг фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан узр сўраб, чуқур ҳамдардлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг