Қорабоғда яна отишма бўлди

Олам

image

Қорабоғдаги шартли чегара пунктида Озарбайжон позициялари Арманистон томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 23 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 05:50 да Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Басаркечар туманининг Юқори Шўрча аҳоли пункти йўналишидан Озарбайжон армиясининг Калбажар тумани Еллижа аҳоли пункти йўналишидаги позицияларига ўт очган. 

Вазирликнинг хабар беришича, Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан вазиятни кескинлаштирмаслик ва икки давлатнинг шартли чегарасида барқарорликни таъминлаш мақсадида ҳеч қандай жавоб чоралари кўрилмаган. 

"Биз Арманистон ҳарбий раҳбариятини сўнгги беш ойда шартли чегара барқарорлигини бузиш ва вазиятни яна назоратдан чиқаришга қаратилган бундай провокацияларга йўл қўймасликка чақирамиз ва бу қилмишларнинг айбдорлари аниқланиб, жазоланишини талаб қиламиз", дейилади вазирлик муносабатида.

Арманистон Вазирлар Маҳкамаси эса чегара ҳудудида ўт очиш содир этмаганликларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Францияга амалий ташриф билан кетган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян  “France 24” телеканалига берган интервьюсида Арманистон ва Озарбайжон орасидаги тинчлик ҳали ҳам имконсиз эканлигини қайд этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

отишма Мудофаа Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг