Қорабоғда ҳам сайлов участкалари ташкил этилади
Олам
−
16 Декабрь 2023
4283Озарбайжон тарафидан озод қилинган ҳудудларни қамраб олган 9 та сайлов округида 26 та сайлов участкаси ташкил этилиши таъминланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Ровзат Қосимов маълум қилди.
Қосимов Марказий сайлов комиссиясининг бугун, 16 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида озод қилинган ҳудудларда қурилиш ишлари билан шуғулланувчи мутахассисларнинг катта армияси борлигини айтиб ўтган.
“Улар олдидаги бурчимиз овоз беришларини таъминлаш. Дастлабки маълумотларга кўра, озод қилинган ҳудудларни қамраб олган 9 та сайлов округида 26 та сайлов участкаси ташкил этилади. Яқин кунларда округ сайлов комиссиялари бу борада қарор қабул қилади”, деган у ўз баёнотида.
Шунингдек, у Хонкенди, Хўжайли, Асқарон ва Агдара шаҳарларида сайлов участкалари ташкил этилишини маълум қилди.
Маълумот учун, 8 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Панаҳов ҳам собиқ Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудудида сайлов участкалари ташкил этилишини билдириб, бу ерда 20 минг сайловчи истиқомат қилишини маълум қилган.
“Агар ҳарбий қисмларни ҳисобга оладиган бўлсак, озод қилинган ҳудудларда 20 минг сайловчи бор. Бу одамлар озод қилинган ҳудудларда илк бор овоз беради. Бу эса тарихий воқеадир”, деган комиссия раиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжондаги ҳукмрон партия президентликка амалдаги президент номзодини кўрсатганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь