Қора ноннинг хавфли томони аниқланди
Саломатлик
−
06 Декабрь 2020
26893Қора нон кўпчилик мутахассислар томонидан қандли диабетнинг иккинти турида оқ нон ўрнида тавсия қилинади. Бироқ “Express” нашрининг диетолог Майкл Мослига асосланиб ёзишича, ушбу маҳсулотни танлаётганда эҳтиёт бўлиш керак, негаки баъзи қора нонлар қонда шакар миқдорини ошириб юборади.
Мутахассис дўконларда сотилаётган қора ноннинг кўпгина турларига таъмини яхшилаш учун ҳар хил қўшимчалар қўшилган ва улар қонда шакар миқдорини ошириши мумкин деб таъкидламоқда.
Унинг фикрича, қандли диабетдан азият чекаётган одамлар нон эмас, балки бутун дон (гречка, жигарранг гуруч, жавдар, арпа, киноа), шунингдек, дуккакли маҳсулотларни истеъмол қилгани маъқул.
Ушбу маҳсулотлар шакар миқдорининг кескин ўзгаришини тўхтатувчи, ошқозон микрофлорасини яхшиловчи мураккаб углеводларга тўйинган. Ширинликлар, мева шарбатлари ва газланган ичимликлар истеъмолини минималлаштириш жуда муҳимдир.
LiveБарчаси