Хитойлик олимлар қандли диабет билан оғриган беморни даволади

Саломатлик

image

Хитой олимлари дунёда биринчи бўлиб II турдаги қандли диабет билан оғриган беморни даволашди. Тадқиқот натижалари “Cell Discovery” журналида эълон қилинди.

Қайд этилишича, олимлар илдиз ҳужайралари терапиясидан фойдаланиб, сўнгги 25 йил давомида касалликдан азият чеккан 59 ёшли эркакни даволаган.

Касаллик йиллари давомида бемор инсулин ишлаб чиқарадиган деярли барча ошқозоности бези ҳужайраларини йўқотган. Шунинг учун у ҳар куни гормонни бир неча марта инъекция қилишига тўғри келган. Бундан ташқари, у бир неча йил олдин буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини бошдан кечирган.

Олимлар 2021 йилда илдиз ҳужайраларидан ошқозоности бези ҳужайраларини яратди ва уларни беморга кўчириб ўтказди. Истеъмол қилинадиган антидиабетик дорилар 48-ҳафтада тўхтатилган.

“Келажакдаги тадқиқотлар дори сифатида илдиз ҳужайраларидан олинган оролчаларнинг фармакодинамикасига, диабетнинг бошқа кичик турларига илдиз ҳужайраларидан олинган оролча трансплантациясини қўллашни кенгайтиришга ва тайёр маҳсулот сифатида универсал оролчаларни яратишга асосланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

бемор қандли диабет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг