Қор билан қопланган Қамчиқ довонида кўриш 100 метргача пасайди (видео)
Жамият
−
27 Декабрь 2023
8593Қамчиқ довони қор билан қопланган, кўриш 100 метргача пасайган. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” маълум қилди.
Қайд этилишича, “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон” орқали Ўш автомобиль йўлининг “Қамчиқ" довонида ҳаво булутли. 218-256 км.лар оралиғида қор ёғмоқда. Йўлларда кўриш даражаси 100 метрни, туман, ҳаво ҳарорати -2 даражани, намлик 81 фоизни ташкил этмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл” томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун тун-у кун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда.
Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
“Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилинади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь