Қонун доирасида тўлиқ жавоб беришга тайёрмиз — Вадим Абрамов
Спорт
−
19 Июнь 2021
11624Футбол бўйича миллий терма жамоанинг Истеъфога чиқарилган бош мураббийи Вадим Абрамов Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани учун қонун доирасида жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 19 июнь куни Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган ЎФА конгрессида айтиб ўтди.
“Афсуски, биз мағлуб бўлдик. Мен мураббийлар штабининг раҳбари сифатида барча жавобгарликни ўз зиммага оламан. Яна бир барча футбол ихлосмандларидан ва сизлардан кечирим сўрайман. Биз қонун доирасида тўлиқ жавоб беришга тайёрмиз. Ўз навбатида, мен шу вақт давомида миллий терма жамоага 71 нафар футболчи жалб қилинганини ва 16 – 18 ёшлардаги 20 нафар ўйинчи илк бор дебют қилди. Ўйлашимча бу жамоанинг келажаги бор. Асосийси тўғри тайёрланиш керак”, дейди Абрамов.
У ўзи ишлаган вақтда марказий ҳимоячилар ва дарвозабонлар машғулоти тугалланмай қолганини ва бу сўнгги босқичда ўз таъсирин ўтказганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди, шунингдек Одил Аҳмедов МТЖдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
LiveБарчаси