Равшан Эрматов, Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи ва Одил Аҳмедов наманганлик мухлислар билан учрашди

Спорт 4660
photo_2020-03-06_21-13-08

Ўзбекистон миллий чемпионати учрашувларига мухлислар қизиқишини орттириш, стадионларга мухлислар ташрифини кўпайтириш, ишқибозлар ўртасида мухлислик маданиятини янада ривожлантириш бўйича қатор саъйи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Кеча, 6 март куни Наманган шаҳрида футбол ишқибозлари билан учрашув ташкил этилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда терма жамоа сардори Одил Аҳмедов иштирок этди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган учрашув давомида ўзбек футболининг кечаси ва бугуни, мавжуд камчилик ҳамда муаммолар, қўлга киритилаётган ютуқлар, ишқибозларни қийнаётган масалалар, ўзбек футболининг яқин келажак режалари муҳокама этилди.

Мулоқот давомида ишқибозлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Ўзбек футболини ривожи учун ўз таклиф ҳамда мулоҳазаларини билдиришди.

Миллий терма жамоа устози Вадим Абрамов Наманганда “миллионлар ўйини”нинг ашаддий ишқибозлари жуда ҳам кўп эканини таъкидлаб, турли ёшдаги Ўзбекистон миллий жамоаларнинг ўйинлари Наманган шаҳрида ҳам ўтказилишидан мамнун бўлишини билдирди. Одил Аҳмедов эса миллий жамоа сафида майдонга тушадиган ҳар бир футболчи мухлислар олдидаги масъулиятини чуқур ҳис этишини, йигитлар ҳар бир учрашувда ишқибозларни хушнуд этиш учун бор куч-маҳоратларини ишга солишларини айтиб ўтди.

Ўз навбатида, Равшан Эрматов мухлислар билан бу каби самимий мулоқотлар тез-тез ўтказиб борилишини таъкидлади ва ЎФА ўзбек футболи равнақи йўлида ишқибозларнинг таклифларини эшитишга ҳамиша тайёрлигини билдирди.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 3
t
×