FIFA Президенти Ўзбекистонга келди

Sport

−

image

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация 29-30 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди. 

FIFA делегациясини Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икромов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов кутиб олган.

Билдирилишича, ташриф доирасида Ўзбекистонда футболни янада оммалаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар ва объектлар билан танишиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон футболини ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда футболни янада тараққий эттириш борасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида ўтказилган “Тинчлик кенгаши” йиғилиши доирасида FIFA президенти Жанни Инфантино билан учрашган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends