Қоидабузар Асадбек Жумаев қамоқда қандай шароитда сақланаётгани айтилди
3-саҳифа
−
28 Февраль 15598 2 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида автомобилларни “тюнинг” қилиш билан шуғулланувчи автосервиси раҳбари, блогер Асадбек Жумаев қоидабузарлигидан фахрланишини айтиб чиққан эди. У суд қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўташни бошлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Суд қарорига кўра, “мақтанчоқ блогер” 10 сутка маъмурий жавобгарликка тортилиб, маъмурий қамоқ жазосини ўтамоқда.

“Махсус сигнал воситаларидан рухсатсиз фойдаланиш нафақат қонунбузарлик, балки йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий таҳдид ҳам туғдиради”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Асадбек Жумаев ижтимоий тармоқларда тарқалган интервьюсида январь ойидаги ҳолатда кичик жарима билан қутилиб қолганини ва инспекторга нисбатан қилган ишидан 2-3 йилдан кейин ҳам фахрланишини айтган.
Унинг ушбу гаплари жамоатчиликни кескин эътирозларига сабаб бўлган.
Шундан сўнг, ушбу ҳолат бўйича, Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протест киритилган.
Кейин 27 февраль куни Ички ишлар вазирлиги берган хабарда Асадбек Жумаев қилган иши учун узр сўраб чиққанлиги эълон қилинган.
Кеча, 27 февраль Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Жумаевга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг жарима солиш ҳақидаги қарори бекор қилинган.
Тошкент шаҳар судининг қарорига мувофиқ А. Жумаевга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) билан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.