Қашқадарёда автоблогер қамалди (видео)
3-саҳифа
−
05 Декабрь 2025 19693 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида ЙПХ ходимини обрўсизлантиришда айбланиб, автоблогер Мақсуд Музаффаров 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти судлари хабар берди.
Қайд этилишича, 37 ёшли Мақсуд Музаффаров ва 26 ёшли Б.Р. жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Шаҳрисабз шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган йўл-патруль хизмати инспектори Т.Х.ни обрўсизлантириш мақсадида уни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган. Видеода Б.Р. телефонининг ғилофини қулоғига тутиб, ўзини автомобилда ҳаракатланаётганда телефонда гаплашиб келаётгандек тутган. ЙПХ ходими келганда эса ундан хизмат гувоҳномасини сўраган.
Шаҳрисабз шаҳар судининг бугун, 5 декабрдаги қарори билан Мақсуд Музаффаров ва Б.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 195-2-моддасида (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва автоблогер 10 суткага, Б.Р. эса 7 суткага қамалди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида “яма”да чўмилаётганини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган эркак 10 суткага қамалганди.
Live
Барчаси