Қодировнинг 20 ёшли арзандаси Бош вазирга ўринбосар бўлди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Аҳмад Қодиров Чеченистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлананди. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди. 

Шунингдек, айни лавозимга Чеченистон Республикасининг Миллий сиёсат ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев ҳам тайинланган. 

“Дўстлар, 2026 йилни Чеченистон Республикаси ҳукумати тузилмасида кичик кадрлар ўзгаришлари билан бошладик. Хусусан, азиз биродарим, Чеченистон Республикаси ҳукумати раиси Магомед Даудовнинг тақдимига биноан Аҳмад Қодиров Чеченистон Республикаси ҳукумати раиси ўринбосарининг вазифасини бажарувчи – Чеченистон Республикасининг Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига тайинланди. Шунингдек, мен Аҳмад Дудаевни Чеченистон Республикаси ҳукумати раиси ўринбосарининг вазифасини бажарувчи – Чеченистон Республикасининг Миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилдим”, дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Аҳмад Қодиров 2005 йилда туғилган. У 2022 йилдан буён Чеченистон Республикаси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган, шунингдек, Россиянинг Болалар ва ёшлар ҳаракати – “Биринчилар ҳаракати”нинг ҳудудий бўлинмаси кенгаши раиси бўлган.

2023 йил ноябрь ойида Аҳмад республиканинг Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. 2024 йил 17 февралда Чеченистон Республикасининг ёшлар ишлари вазири лавозимини эгаллаган. 2024 йил 21 майда Чеченистон Республикасининг Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланган. 2024 йил 23 майда эса “Аҳмат” футбол клуби президенти бўлган. Шунингдек, у Чеченистон Республикасида ёшлар сиёсати соҳасида хизмат кўрсатган ходим унвонига эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмад Қодировга “Грозний шаҳрининг фахрий фуқароси” унвони берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Аҳмад Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг