Қодировнинг 16 ёшли ўғли Чеченистоннинг энг олий ордени билан тақдирланди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли, отасининг хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб турган Адам Қодиров республиканинг олий мукофоти – Қодиров ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот бўйича вазири Аҳмед Дудаев маълум қилди.

"Бу унинг юксак ахлоқий фазилатлари ва ўз ишига фидойилигининг муносиб эътирофидир", деб ёзган вазир. 

У Адам Қодировни “ҳақиқий мусулмон ва чечен бўлиб, ўзининг шонли оиласини муносиб намоён этувчи” ватанпарвар деб атаган.

Орден 2004 йилда ўша йили терактда ҳалок бўлган Чеченистоннинг биринчи раҳбари Ахмат Қодиров хотирасига бағишлаб таъсис этилган. Мукофот “давлатчиликни ривожлантириш, меҳнатдаги ютуқлар, тинчлик, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Чеченистон Республикасининг гуллаб-яшнаши ва шон-шуҳратини оширишга ҳисса қўшишдаги беқиёс хизматлари учун” таниқли давлат ва жамоат арбоблари, фуқаролар ва ташкилотларга топширилади.

Орден билан, шунингдек, Рамзан Қодиров ва унинг 18 ёшли ўғли, республика Ёшлар ишлари вазири Аҳмад ҳам тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Адам Қодиров “Шайх Мансур” батальонига куратор этиб тайинланган эди. Шу пайтгача у 1-даражали “Ислом динига хизматлари учун” ордени, “Чеченистон қаҳрамони” унвони, “Кабардин-Балкар Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени ҳамда акалари Али ва Аҳмад қаторида Чеченистон парламентидаги рағбатлантиришнинг энг юқори шакли – “Даймехкан Сий” (Ватан шарафи) ордени билан мукофотланганди. Ноябрь ойи бошида у отасининг хавфсизлик хизматида “муҳим” ва “масъулиятли” лавозимга тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон Адам Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг