Рамзан Қодировнинг ўғлига Чеченистон қаҳрамони унвони берилди

Олам

image

Бундан бир ҳафта муқаддам Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров Қуръонни ёқиб юборгани учун Никита Журавелни калтаклаган эди. Орадан бир мунча вақт ўтиб, Адамга Чеченистон қаҳрамони унвони берилди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси депутатати Адам Делимхонов маълум қилган.

“[Адам Қодиров] ўта қобилиятли, ҳар томонлама билимли ва мақсадли йигитнинг ёрқин намунасидир. У ёшлигиданоқ етакчилик ва ташкилотчилик фазилатларини намоён этган, доимо шахсий ривожланшига интилган ва вақтни беҳуда ўтказмаган”, деб ёзади у.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 15 ёшли ўғли Адамнинг Қуръонни ёқиш ишига алоқадор 19 ёшли Никита Журавелни калтаклагани акс этган видеони ўз Telegram-каналида эълон қилган эди. У видеога ёзган изоҳида ўғлининг бу ишидан фахрланишини билдирган.

Шундан сўнг, Журавел Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Татьяна Москалковага мазкур ҳолат юзасидан мурожаат йўллаган эди. Аммо Грозний шаҳар полицияси мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш очишдан бош тортган, бунга Қодировнинг ўғли 15 ёшда эканлиги ва жиноий жавобгарлик ёшига етмаганини сабаб қилиб кўрсатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон Адам Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг