Қишлоқ хўжалигига жуда катта талафот етган – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
29 Апрель 2020
7903Хабарингиз бор, кеча, 28 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога ёпирилган бўрон оқибатлари билан танишиш учун вилоятга борди. Олот ва Қоракўл туманларини вертолётда айланиб, Олот туманида фуқаролар, маҳалла фаоллари ва оқсоқоллар билан учрашди.
Учрашув давомида Президент кучли шамол ва ёмғирдан зарар кўрган ерларда пахта етиштириш мумкинлигини айтиб, халқни бардам бўлишга чақирди.
“Қишлоқ хўжалигига жуда катта талафот етган. Ғалла камроқ бўлади. Ҳеч нимани ўйламанглар, ғаллани заҳира қилиб қўяман. У истеъмол учун керак. Ғалла бўлмаган жойда оби-тоиб келганда дарров пахта экиб юборамиз. Меҳнат қиламиз пахта бўлади. Кутиб ўтирсак, ким бизга бир сўм олиб келади, ким даромадимизни ўйлайди? Ҳеч ким ўйламайди. Ўзимиз ўйлаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни Туркманистон ҳудудидан кириб келган кучли шамол натижасида Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли хонадонлари ва инфратузилма объектлари зарар кўрди. Табиий офатдан кейин тўрт вилоятда 140 мингга яқин хонадон газ таъминотидан узилиб қолди. Кейинроқ таъминот тикланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15