Қишлоқ хўжалиги вазири: Фермерларнинг ишига аралашиш керак эмас
Жамият
−
15 Сентябрь 2019
6897Хабар берганимиздек, кеча, 14 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев мамлакат қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда ҳозирги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.
“Биз ер механизми бўйича кўп ишларни амалга оширишимиз керак", деди Қишлоқ хўжалиги вазири. "Ишларни тўғри белгиласак, эртага фермерни ҳеч ким бурнини қонатолмайди. Фермер бўладими, деҳқон бўладими биласизми, деҳқонларимиз фермерларга ишлайди шуларниям ҳуқуқини ҳимоя қилиш керак. Фермерлар пахта, ғалла режасини ўйлайди-да, маблағ сабаб деҳқонга такрорий экинга ерни ижарага беради.
Шунинг учун давлат харид тизимини ўзгартирмоқчимиз. Фермер буғдой ёки картошка, пахта эксаям манфаатдор бўлиши керак. Биз нима қиламиз, тўғрисини айтсам, йилнинг бошида битта нархни белгилаймиз. Бу жудаям қийин. Олдиндан туриб максимал нархни белгилаймиз. Ҳамма нарсани ГЦМни, ўғитни нархини шунга қараб тўғрилаймиз.
Ўғитнинг нархи ошиб кетади деб, ўғит бозорида “закрытий рынкалар (ёпиқ бозорлар демоқчи) қиламиз. Бу механизмларни ислоҳ қилишимиз учун биз бозор механизмига ўтишимиз керак.
Охирида фермер сотадиган пахта бозор нархида бўлиши керак. Кластер ҳам шундан сотиб олиши керак. Шунинг учун давлат тўғридан-тўғри дастур қилиб, субсидия тизимини жорий қилиши керак. Лекин фермерларнинг ишига аралашиши керак эмас”, деди Жашид Ходжаев.
“Муаммоларимизни очиқчасига гапиришимиз керак. Фермерларга ёрдам беришимиз керак. Масалан Андижондаги фермер Қашқадарёдаги фермер нима экаётганини билмайди. Ўтган йили қалампир воқеасини яхши биласизлар. Қалампир экспорти режалаштирилмаслиги оқибатида қолиб кетди. Биз ҳозирда давлат консалтинг маркази билан жуда катта иш қиляпмиз. Яхши аналитиклари бор. Фермерларга ёрдам бериш керак.
Биз бозорни ўргандик,қаерга нима сотиш мумкин? Логистикаси билан ҳисоблаб нима экиш кераклигини аниқладик ва биз буни йилнинг охирида эълон қиламиз”, деди Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири.
LiveБарчаси