Жамшид Ходжаев: Таъсир кўрсатолмаётганим сабаби ичимда аламим бор

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 14 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевқфишлоқ хўжиалиги соҳасидаги қатор муаммоларни санаб ўтди.

“Ўзагроҳимоя" ташкилотининг маълум қисмини давлатда қолдирамиз. Яъни назорат тартиби давлатда қолдирилади, қолгани хусусий секторга ўтишини мўлжаллаяпмиз. Ер бериш тартиби деҳқонларга, кооперацияларга, кластерларга, хорижий фуқароларга, хорижий компанияларга ер бериш тартибини ўзгартиришимиз шарт. Охирги нуқтани кўрсатганмиз. Ер берилишида шаффофоликни таъминлаш керак, Бу бўйича стратегияда белгилаганмиз ва 3-4 ой ичида эълон қиламиз", деди Жамшид Ходжаев. 

"Фермерлар, кластерлар, чет эл компаниятлари ва акциядорлик компаниялари учун биринчи навбатда ерга эгалик қилиш ҳуқуқини тартибга солиш, ер кодексига ўзгартириш кераклигини ёқлаймиз. Бу қилинаётган ишлар кластер тизими биз учун янгилик. Бу борада биз қаердадир қоқилиб кетяпмиз, ҳуқуқий база етишмаяпти. Мана шу фермерларнинг мажбурий тугатилиши ҳам бир масала. Фермер билан кластернинг муносабати. Аслида иккаласи битта. Бири катта, иккинчиси кичик. Биз, ер берилиши шартларини кўриб чиқишимиз керак. Ким бўлишидан қатъий назар ерга эгалик қилиш ҳуқуқини таъминлашимиз керак. Бу тамойил стратегияда бор", деди Қишлоқ хўжалиги вазири. 

"Фермерлар омбудсманини ташкил этсак бўлади. Янгиликларни ўқийман, фермерлар ҳақида кимнингдир буғдойини олиб кетиб қолди. Қишлоқ хўжалик вазирлиги бўла туриб қонуний томондан таъсир кўрсатолмаётганим сабаб ичимда аламим бор. Энг асосийси деҳқонларимизнинг ҳуқуқлариини ҳимоя қилишимиз керак. Баъзи бир фермерлар пахта-буғдойни топширгач, ерни деҳқонга иккинчи экин учун топширади. Фермерлар нима эксаям, манфаатдор бўлиши керак", деди Жамшид Ходжаев. 


Мақола муаллифи

Теглар

ер берилиши

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг