Қишлоқ хўжалиги вазири: Давлат ҳосилни бозор нархида сотиб олади
Жамият
−
15 Сентябрь 2019
5929Кеча, 14 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга оид зўз фикр мулоҳазалирини баён этди:
“Умуман мана шу давлат харид тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида биз буғдойни етиштиришда ҳозир буғдой кластерларига ўтказяпмиз. Бугунги кунда 7 миллион тоннадан ортиқ буғдой етиштирсак, шундан қарийб 3 миллион тоннага яқинини давлат молиялаштиришдан тортиб, етиштиришгача назоратга олади. Қайта ишлаб чиқаришиниям, сотишниям назорат қилади”, деди Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев.
Вазирнинг таъкидлашича, буғдой етиштиришда кластер усули ёки фермерлар томонидан алоҳида етиштирилишини инобатга олиняпти. Лекин бунда давлатнинг иштироки тубдан ўзгартириляпти. “Биринчидан, ишлаб чиқарувчиларга тўғридан-тўғри молиялаштиришни, бунда уларга эркинлик бериб, энг асосийси мана шу ишлаб чиқарувчилар ўзи манфаатдор бўлиши керак”, деди Жамшид Ходжаев.
“Энди иккинчиси интервенция механизми кўп давлатларда масалан АҚШда ёки Россияда қандай ишлайди бу тизим? Бу тизим қайсидир миқдорда мисол учун бир миллион тонна бир миллион тўрт юздан сотиб оламиз деган эълон қилади ва шу эълонга қараб ишлаб чиқарувчилар ҳаракат қилади. Бу орқали давлат фавқулотда ҳолатлар ҳамда интервенция учун захира қилади.
Бунда давлат нархи билан эмас, бозор нархида сотиб олади. Бу механизмда аста-секин бозор тамойилларига ўтишиниям ёзиб ўтганмиз стратегияда”, деди Қишлоқ хўжалиги вазири.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь