Қироллик оиласида яна бир ажралиш рўй берди
Олам
−
11 Февраль 2020
7899Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг тўнғич невараси Питер Филипп рафиқаси билан 12 йиллик турмушдан кейин ажрашмоқчи. Бу ҳақда манбаларга асосланиб “The Sun” газетаси хабар берди.
41 ёшли Куз Келли шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик имтиёзларидан воз кечганидан сўнг ўз қарорини эълон қилди.
Кейин нима бўлади?
"Mалика уни жуда яхши кўради. Шубҳасиз, қиролича бу қарордан жуда-жуда хафа. Олдин бўлиб ўтган воқеаларни ҳисобга олсак, қироллик оиласи парчаланиб кетиши мумкин", дейди қариндошларидан бири.
Филипп оиласига яқин бўлганлар шаҳзода Гарри ва Mарклдан ўрнак олиб Канадада янги ҳаётни бошлашга қарор қилиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Mанбалар ажралишнинг учинчи шахсларнинг ҳаракатларига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 январь куни шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик имтиёзларидан ва қироллик оиласининг вазифаларидан воз кечиши ҳақида эълон қилди. 2020 йилнинг баҳоридан бошлаб жуфтлик доимий равишда қироллик бурчларини бажаришни тўхтатади ва ўз унвонидан маҳрум бўлади.
Воқеа Британия монархиясининг обрўсига путур етказди. Бундан ташқари, энди қирол оиласининг кекса аъзолари кўпроқ тадбирларда иштирок этишлари керак бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь